ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ
ЎзР 25.12.2007 й. ЎРҚ-136-сон Қонуни билан тасдиқланган
2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради
22-модда. Ушбу Кодексда қўлланиладиган бошқа тушунчалар
Ушбу Кодексда қўлланиладиган бошқа тушунчалар: роялти - қуйидагилар учун ҳар қандай турдаги тўловлар: фан, адабиёт ва санъат асарларидан, шу жумладан электрон-ҳисоблаш машиналари учун
дастурлар, аудиовизуал асарлардан ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларидан, жумладан ижролар ва фонограммалардан фойдаланганлик ёхуд улардан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун;
саноат мулки объектига, савдо маркасига, дизайн ёки моделга, режага, махфий формула ёки жараёнга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи патентдан (гувоҳномадан) ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли ахборотдан (ноу-хаудан) фойдаланганлик учун;
145-модда. Бошқа харажатлар
Бошқа харажатларга қуйидагилар киради: 37) ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик, рационализаторлик, тажриба-экспериментал
ишларини ўтказиш, ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари бўйича моделлар ва намуналарни тайёрлаш ҳамда уларни синаш, ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўргазмалар ва кўриклар, танловлар ташкил этиш, ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича бошқа тадбирлар, муаллифлик ҳақини тўлаш, янги технологиялар яратиш ҳамда қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш, янги турдаги хом ашё ва материалларни яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш харажатлари;
179-модда.Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди: 15) жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин олинган пул ва
натура шаклидаги даромадлар, бундан фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ва санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари мустасно;
184-модда.Жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар
Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар, фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади.
Жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларга қуйидагилар киради:
7) роялти; 10) жисмоний шахсларга яратилган фан, адабиёт ва санъат асарлари (предметлари) учун
юридик шахслар томонидан тўланадиган даромадлар;
189-модда. Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар
Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентларининг қуйидаги даромадлари киради:
мулкий даромад, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;
190-модда.Муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадларга солиқ солиш
Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ва улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида даромадлар олувчи жисмоний шахслар бундай фаолиятни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ушбу моддага мувофиқ даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини давлат солиқ хизмати органининг ёзма хабарномаси асосида тўлайди.
Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ва улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи олаётган жисмоний шахс даромадлар олиш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт ҳамда у ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ, ҳақиқатда қилинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириш ҳуқуқига эга, бироқ чегирма олинган жами даромад суммасининг 30 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
Ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради: фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш ва улардан фойдаланиш учун зарур
материаллар олишга доир харажатлар; фақат фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, нашр қилиш, ижро этиш ёки улардан
бошқача тарзда фойдаланиш мақсадида фойдаланиладиган бино ва мол-мулк ижарасига доир харажатлар.
331-модда. Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш
Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
14) Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги - муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича тўланиши керак бўлган мукофотнинг ундирилиши тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун;
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, (I).