关于知识产权 知识产权培训 树立尊重知识产权的风尚 知识产权外联 部门知识产权 知识产权和热点议题 特定领域知识产权 专利和技术信息 商标信息 外观设计信息 地理标志信息 植物品种信息(UPOV) 知识产权法律、条约和判决 知识产权资源 知识产权报告 专利保护 商标保护 外观设计保护 地理标志保护 植物品种保护(UPOV) 知识产权争议解决 知识产权局业务解决方案 知识产权服务缴费 谈判与决策 发展合作 创新支持 公私伙伴关系 人工智能工具和服务 组织简介 在产权组织任职 问责制 专利 商标 外观设计 地理标志 版权 商业秘密 知识产权的未来 WIPO学院 讲习班和研讨会 知识产权执法 WIPO ALERT 宣传 世界知识产权日 WIPO杂志 案例研究和成功故事 知识产权新闻 产权组织奖 企业 高校 土著人民 司法机构 青年 审查员 创新生态系统 经济学 金融 无形资产 性别平等 全球卫生 气候变化 竞争政策 可持续发展目标 遗传资源、传统知识和传统文化表现形式 前沿技术 移动应用 体育 旅游 音乐 时尚 PATENTSCOPE 专利分析 国际专利分类 ARDI - 研究促进创新 ASPI - 专业化专利信息 全球品牌数据库 马德里监视器 Article 6ter Express数据库 尼斯分类 维也纳分类 全球外观设计数据库 国际外观设计公报 Hague Express数据库 洛迦诺分类 Lisbon Express数据库 全球品牌数据库地理标志信息 PLUTO植物品种数据库 GENIE数据库 产权组织管理的条约 WIPO Lex - 知识产权法律、条约和判决 产权组织标准 知识产权统计 WIPO Pearl(术语) 产权组织出版物 国家知识产权概况 产权组织知识中心 全球无形资产投资精要 产权组织技术趋势 全球创新指数 世界知识产权报告 PCT - 国际专利体系 ePCT 布达佩斯 - 国际微生物保藏体系 马德里 - 国际商标体系 eMadrid 第六条之三(徽章、旗帜、国徽) 海牙 - 国际外观设计体系 eHague 里斯本 - 国际地理标志体系 eLisbon UPOV PRISMA 调解 仲裁 专家裁决 域名争议 检索和审查集中式接入(CASE) 数字查询服务(DAS) WIPO Pay 产权组织往来账户 产权组织各大会 常设委员会 会议日历 WIPO Webcast 产权组织正式文件 发展议程 技术援助 知识产权培训机构 重建基金 国家知识产权战略 政策和立法咨询 合作枢纽 技术与创新支持中心(TISC) 技术转移 发明人援助计划(IAP) WIPO GREEN 产权组织的PAT-INFORMED 无障碍图书联合会 产权组织服务创作者 WIPO Translate 语音转文字 分类助手 成员国 观察员 总干事 部门活动 驻外办事处 工作人员职位 附属人员职位 采购 成果和预算 财务报告 监督
Arabic English Spanish French Russian Chinese
法律 条约 判决 按管辖区浏览

集成电路布图设计法律保护法, 乌兹别克斯坦

2001 年 5 月 12 日第 218-II 号法律,经 2024 年 1 月 16 日第 LRU-896 号法律修订

返回
WIPO Lex中的最新版本
详情 详情 版本年份 2024 日期 最新修正: 2024年1月16日 生效: 2001年5月18日 颁布: 2001年5月12日 文本类型 主要知识产权法 主题 集成电路布图设计 主题(二级) 知识产权及相关法律的执行, 知识产权监管机构, 替代性争议解决 This consolidated version of the Law on Legal Protection of Topologies of Integrated Microcircuits takes into account amendments up to "Law No. LRU-896 of January 16, 2024, on Introducing Amendments and Additions to Certain Laws of the Republic of Uzbekistan in Connection with the Improvement of the System of Justice".

Article 8 of the said amending Law No. LRU-896 introduced amendments (in force from 16/01/2024) to Articles 8 to 13, and Articles 15 and 16 of this consolidated version.

可用资料

主要文本 相关文本
主要文本 主要文本 乌兹别克 Қонуни Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида (Қонуни 12.05.2001 йилдаги 218-II-сон, 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда)         俄语 Закон О Правовой Охране Топологий Интегральных Микросхем      英语 Law on Legal Protection of Topologies of Integrated Microcircuits     
 
開啟 PDF open_in_new
Law on Legal Protection of Topologies of Integrated Microcircuits
 
開啟 PDF open_in_new
Закон О Правовой Охране Топологий Интегральных Микросхем
 
開啟 PDF open_in_new
Қонуни Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида (Қонуни 12.05.2001 йилдаги 218-II-сон, 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда)
 
開啟 PDF open_in_new
Latin script: Qonuni Integral Mikrosxemalar Topologiyalarini Huquqiy Muhofaza Qilish To‘G‘Risida (Qonuni 12.05.2001 yildagi 218-II-son, 2024-yil 16-yanvardagi O‘RQ-896-sonli qonunga o'zgartirishlar kiritildi)
Қонуни Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида (Қонуни 12.05.2001 йилдаги 218-II-сон, 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ИНТЕГРАЛ МИКРОСХЕМАЛАР ТОПОЛОГИЯЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

Олдинги таҳрирга қаранг.

1-модда. Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик

Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

интеграл микросхема — электрон вазифаларни бажаришга мўлжалланган тугал ёки оралиқ шаклдаги микроэлектрон буюм бўлиб, ундаги элементларнинг ҳеч бўлмаганда бири фаол ҳисобланади, буюмдаги боғланишларнинг айримлари ёки барчаси бу буюм тайёрланган жисмлар таркибида ва (ёки) сиртида узвий шакл топган бўлади;

интеграл микросхема топологияси — интеграл микросхема элементларининг ва улар ўртасидаги боғланишлар мажмуининг моддий жисмда қайд этилган фазовий-геометрик жойлашуви;

ҳуқуқ эгаси — интеграл микросхема топологиясининг муаллифи, унинг меросхўри, шунингдек интеграл микросхема топологиясидан фойдаланиш мулкий ҳуқуқларини қонунга ёки шартномага асосан олган ва уларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс.

3-модда. Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш объекти ва шартлари

Интеграл микросхеманинг ушбу Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзига хос топологияси (бундан буён матнда топология деб юритилади) интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш объекти ҳисобланади.

Муаллифнинг ижодий фаолияти натижасида яратилган ва яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлмаган топология бошқача ҳолат исботлангунга қадар ўзига хос деб эътироф этилади.

Яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлган элементлардан таркиб топган топологияга, агар бундай элементлар йиғиндиси ушбу модда иккинчи қисмининг талабларига тўла мувофиқ бўлсагина ҳуқуқий муҳофаза берилади.

Ушбу Қонун билан бериладиган ҳуқуқий муҳофаза топологияга сингдирилган ғоялар, усуллар, тизимлар, технология ёки кодлаштирилган ахборотга нисбатан татбиқ этилмайди.

4-модда. Топология муаллифи

Ижодий меҳнати билан топологияни яратган жисмоний шахс шу топология муаллифи деб эътироф этилади. Агар топология икки ёки ундан ортиқ жисмоний шахсларнинг биргаликдаги ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, улар биргаликда муаллифлар (ҳаммуаллифлар) деб эътироф этилади.

Топологияни яратишга шахсан ижодий хисса қўшмаган, бироқ муаллифга техник, ташкилий ёки моддий ёрдам кўрсатган ёхуд топологиядан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштиришга кўмаклашган жисмоний шахслар муаллифлар деб эътироф этилмайди.

Муаллифнинг топологияга бўлган ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилмайдиган шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади ва қонун билан муҳофаза қилинади.

5-модда. Топологиядан фойдаланиш ҳуқуқи

Ҳуқуқ эгасига топологиядан ўз ихтиёрига биноан фойдаланиш, шу жумладан уни тайёрлаш, қўллаш ва тарқатиш мутлақ ҳуқуқи тегишлидир.

Ҳуқуқ эгаси топологияда, шунингдек шундай топологияни ўз ичига олган буюмларда «Т» ҳарфи ёки айланадаги «Т» ҳарфи ёхуд бошқача тарзда ифодаланган «Т» ҳарфини жойлаштиради ва бу унинг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинишини кўрсатади.

Бир неча ҳуқуқ эгаларига тегишли ҳуқуқлардан фойдаланиш тартиби улар ўртасидаги шартномага биноан белгиланади.

6-модда. Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши

Муҳофаза қилинадиган топологияни, шу топологияли интеграл микросхемани ёки шундай интеграл микросхемани ўз ичига олган буюмни ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз қўллаш, олиб кириш, сотувга қўйиш, сотиш, такрорлаш (ўзига хос бўлмаган қисмини такрорлаш бундан мустасно) ва фуқаролик муомаласига бошқача тарзда киритиш топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилади.

Қуйидагилар топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилмайди:

топологиядан фойда олмаган тарзда шахсий мақсадларда, шунингдек уни баҳолаш, таҳлил килиш, тадқиқ этиш ёки ўқитиш учун фойдаланиш;

қонунга хилоф равишда такрорланган топологияли интеграл микросхемани ёки шундай интеграл микросхемали буюмни сотиб олган шахснинг ҳаракатлари, агар бу шахс уларга қонунга хилоф равишда такрорланган топология киритилганини билмаган ва билиши мумкин ҳам бўлмаган бўлса;

айнан бир хилдаги топологияни мустақил равишда яратган шахсга нисбатан, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар.

7-модда. Хизмат топологияси

Ходим ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчининг топшириғини бажариш вақтида яратган (хизмат топологияси) топологиянинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш ҳуқуқи, башарти бу улар ўртасидаги шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади.

Хизмат топологияси учун муаллифга тўланадиган мукофот пулининг миқдори, шартлари ва тартиби у билан иш берувчи ўртасидаги шартнома билан белгиланади.

8-модда.Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан бевосита ёки ишончли вакил орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) берилади.

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни тахририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш, агар топологиядан фойдаланилган бўлса, ундан биринчи марта фойдаланилган санадан этиборан икки йилдан ошмаган муддатда амалга оширилиши мумкин.

Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабнома битта топологияга тааллуқли бўлиши керак.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабномани расмийлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатларга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган маъмурий регламент билан белгиланади.

(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

9-модда. Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизаси

Олдинги таҳрирга қаранг.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизаси талабнома берилган санадан эътиборан икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (бундан буён матнда Давлат муассасаси деб юритилади) томонидан ўтказилади. Давлат экспертизаси натижаларига биноан топологияни рўйхатга олиш ёки уни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилиб, бу ҳақда талабнома берувчи хабардор қилинади.

(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Талабнома берувчи Давлат муассасасининг сўровига биноан ёки ўз ташаббуси билан топологияни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар талабнома материалларини тўлдириш, аниқлаштириш ва тузатишга ҳақлидир.

(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизасини ўтказиш тартиби маъмурий регламент билан белгиланади.

(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

10-модда. Давлат экспертизасининг хулосаси устидан шикоят қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Талабнома берувчи давлат экспертизасининг хулосаси устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч ой ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) шикоят қилишга ҳақлидир.

(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Давлат экспертизасининг хулосаси устидан Апелляция кенгашига шикоят қилиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.

(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

Талабнома берувчи Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилишга ҳақлидир.

(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

11-модда. Топологияни рўйхатга олиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Давлат экспертизасининг хулосаси асосида Вазирлик патент божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан бир ой ичида топологияни Интеграл микросхемалар топологияларининг давлат реестрида рўйхатга олади. Реестрга киритиладиган маълумотлар таркиби маъмурий регламент билан белгиланади.

(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

12-модда. Топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар Вазирлик томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади. Эълон қилинадиган маълумотлар таркиби Вазирлик томонидан белгиланади.

(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

13-модда. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳуқуқ эгасининг топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Гувоҳномани бериш Вазирлик томонидан топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан эътиборан уч ой ўтгандан кейин амалга оширилади. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли ҳамда унда кўрсатиладиган маълумотлар таркиби Вазирлик томонидан белгиланади.

(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

14-модда. Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиш муддати

Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ўн йил давомида амал қилади.

Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ амал қилиш муддатининг бошланиши қуйидаги саналардан энг олдингиси бўйича аниқланади:

топологиядан биринчи марта фойдаланиш санаси бўйича, бунда бу топология жаҳоннинг бирон-бир ерида фуқаро муомаласига олдинроқ киритилганлиги ҳужжатлар билан қайд этилган сана назарда тутилади;

топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий эълон қилинган сана бўйича.

Бошқа шахс томонидан мустақил равишда яратилган айнан бир хил топология пайдо бўлган ҳолларда, топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал килиш умумий муддати ўн йилдан ошиб кетиши мумкин эмас.

15-модда. Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияга бўлган ҳуқуқ тўла ёки қисман бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома Вазирликда рўйхатдан ўтказилиши керак.

(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш тартиби ва шартлари маъмурий регламент билан белгиланади.

(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси миллий хавфсизлик мақсадларида ҳуқуқ эгасига қонунчиликда белгиланган компенсация тўлаган ҳолда топологиядан унинг розилигисиз фойдаланишга рухсат бериши мумкин.

(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

16-модда. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг бекор бўлиши

Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан бекор бўлади.

Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома:

Апелляция кенгашининг қарори;

Олдинги таҳрирга қаранг.

ҳуқуқ эгаси томонидан Вазирликка берилган ариза;

(16-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

суд қарори асосида муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

17-модда. Патент божлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятли ҳаракатларни содир этганлик учун патент божлари ундирилади.

(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби қонунда белгиланади.

(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)

18-модда. Топологияни бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказиш

Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахслари топологияни бошқа давлатларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар.

19-модда. Чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг ҳуқуқлари

Чет эл юридик ва жисмоний шахслари ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда ёки ўзаро келишув принципи асосида фойдаланадилар.

20-модда. Низоларни ҳал қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

21-модда. Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,
2001 йил 12 май,
218-11-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 87-модда; 2002 й.,9-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонунҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 555-модда; Қонунҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон; 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

其他文本 关联 (1 文本) 关联 (1 文本) 乌兹别克 Latin script: Qonuni Integral Mikrosxemalar Topologiyalarini Huquqiy Muhofaza Qilish To‘G‘Risida (Qonuni 12.05.2001 yildagi 218-II-son, 2024-yil 16-yanvardagi O‘RQ-896-sonli qonunga o'zgartirishlar kiritildi)
 
開啟 PDF open_in_new
Latin script: Qonuni Integral Mikrosxemalar Topologiyalarini Huquqiy Muhofaza Qilish To‘G‘Risida (Qonuni 12.05.2001 yildagi 218-II-son, 2024-yil 16-yanvardagi O‘RQ-896-sonli qonunga o'zgartirishlar kiritildi)


立法 取代 (3 文本) 取代 (3 文本) 被以下文本修正 (2 文本) 被以下文本修正 (2 文本) 被以下文本实施 (5 文本) 被以下文本实施 (5 文本)
无可用数据。

WIPO Lex编号 UZ183